«Трибуна» Испания чемпионатининг 6-тури ўйинларини ҳисоб қилади.

«Севилья»нинг биринчи мағлубияти

Фото: The Guardian

«Севилья» бош мураббийи Эдуардо Бериццо клуб тарихидаги илк 8 ўйинни мағлубиятсиз ўтказган илк мураббийга айланди (6 ғалаба, 2 дуранг). Жанубликлар жамоаси чемпионатни ишончли тарзда бошлашди, «Барселона»дан кейинги иккинчи ўринда жойлашди, аммо «Атлетико»нинг янги стадиони – «Ваньда Метрополитано»га сафар муваффақиятсиз чиқди. Севильяликлар мавсумда илк марта мағлуб бўлишди - 0:2. Натижада, бу икки жамоа турнир жадвалида жой алмашди, «матрасчилар» иккинчи ўринга, «Севилья» учинчига.

Фото: The Guardian

Мадридликлар ғалабасини «оқпадар ўғил» Диего Коста трибунада туриб кузатди. 21 сентябрь куни «Атлетико» ушбу футболчи Лондондан Мадридга қайтгани, фақат қишда таркибга қўшилиши мумкин бўлган футболчи трансфери учун 60 миллион евро сарфлангани ҳақида эълон қилганди.

«Кўршапалаклар» қанотини кенг ёзмоқда

Фото: Ла Лига

Марселинонинг «Валенсия»си чемпионат стартини қувноқ ўтказмоқда. «Реал Сосьедад»га қарши қийин баҳсда жамоа 2010 йилдан буён илк марта «Аноэте»да ғалаба қилди (3:2). Меҳмонлар икки бор олдинда боришди, басклар иккита жавоб голи уришди, икки жамоадан ҳам бир нафардан футболчи четлатилди, ўйин охирида куч сақлаб қолган «кўршапалаклар» ғалабага эришди, Солер яна пас берди (тўртинчи пас), Дзадза яна гол урди (бешинчи гол), Марселино эса голни нишонлаш вақтида белини жароҳатлаб олди. Бу ўйин «Валенсия»да ҳамма, айниқса мураббий яхши ишлаётганини кўрсатиб берди.

Басклар чемпионатда қаторасига учинчи бор мағлуб бўлди.

«Реал» – Виторияда Дани порлади

Фото: Ла Лига

Мадридликлар жамоаси сафида Дани Себальос «Алавес»га гол ура олган ягона футболчи бўлди, у дубль қайд этиб, жамоага ғалаба келтирди. Рамос урган гол эса голдан олдинги вазиятда Роналду фол ишлатгани учун ҳисобга олинмади, португалиялик футболчининг ўзи икки марта дарвоза устунини нишонга олди, аммо ёзда «Бетис»дан харид қилинган Дани барча ишни зиммасига олди. У «Қироллик клуби»да илк марта асосий таркибда чиқди ва ҳаммада катта таассурот қолдирди. Себальос ўтган мавсумда «Бетис» учун иккита гол урганди. «Реал» қаторасига ўн иккинчи сафар ўйинида ғалаба қилиб, «Барселона» рекордини такрорлади.

Себальос голларини ноодатий кўринишда нишонлади – телекамерага қараб, кафтига ёзаётганини намойиш этди. Шу тариқа, у ўзи «Алавес»га гол уришини башорат қилган дўстларидан бирига салом йўллаган.

Месси майдонда йўқолиб қолди

Фото: Marca

«Эспаньол» тарбияланувчиси, кейинроқ «Манчестер Сити» академиясига олинган Пабло Маффео айни вақтда «Жирона»да ижара асосида ўйнамоқда – бу клуб инглизларнинг фарм-клубига айланган (Манчестер клуби бу ёзда каталонияликлар клуби акцияларининг назорат пакетини қўлга киритганди), бу жамоа «Барселона»га яхшигина қаршилик кўрсатди, ўйинда Месси деярли ҳеч нарса қила олмади, бунга рақиб сафида ундан тезкор футболчи борлиги ҳам сабаб. 20 ёшли ҳимоячи ўзига берилган топшириқни уддалади, Месси майдонда йўқолиб қолди. Аргентиналик футболчи Маффеонинг ўйинидан ҳайратга тушган – ўйиндан кейин Пабло Месси ўйин давомида у билан гаплашгани ҳақида айтди: «Сени «Манчестер Сити»дан келган, дейишмоқда. Умуман, неча ёшдасан ўзи?»

Интернетдагилар кўп куттиришмади ва Маффео Мессига ҳар жойда ҳамроҳлик қилаётгани тасвирланган мемлар пайдо бўлди. «Маффео, ахир ўйин якунланиб бўлган…»

«Малага» камчилик бўлиб 2 гол фарқини йўққа чиқарди

Мавсум стартидаги 5 учрашувда битта ҳам очко олмаган «Малага»дан ҳеч ким «Атлетик»ка қарши ўйинда жасорат кутмаганди. «Ла Росаледе»да кечган ўйинда Мичел шогирдлари курашишди – улар пенальтидан урилган тезкор голдан кейин ҳам, Здравко Кузманович майдондан четлатилишидан ҳам (52-дақиқада) руҳий тушкунликка тушишмади ва охирги 10 дақиқада 1:3 ҳисобини 3:3 кўринишига келтира олишди.

Майдон эгалари 3 дақиқада икки гол уриб, чемпионатдаги илк очкосини олди ва голлар статистикасини яхшилади. Аммо, Мичел ҳозирча Примерада истеъфога чиқиш учун яна бир номзод мураббий бўлиб турибди.

Пионе Систо рекордлар сари

«Сельта» кутилмаганда «Эйбар»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (4:0), галисияликлар ярим ҳимоячиси Пионе Систо Виго афсоналари (Александр Мостовой, Валерий Карпин). 1999 йилда Мостовой «кельтлар» сафида илк марта учта голли пас берганди («Вальядолид»га қарши ўйинда). Унинг натижасини бир йилдан кейин Карпин такрорлайди («Овьедо» билан ўйинда), 2016 йили эса Нолито «Райо Вальекано»га қарши ўйинда 3та голли пас берди.

«Атлетико» – «Севилья» – 2:0 (0:0). Голлар: Феррейра-Карраско, 46 (1:0). Гризманн, 69 (2:0). 
«Алавес» – «Реал» – 1:2 (1:2). Голлар: Себальос, 10 (0:1). Гарсия, 40 (1:1). Себальос, 43 (1:2). 
«Малага» – «Атлетик» – 3:3 (1:1). Голлар: Адурис, 4 – пенальти (0:1). Ролан, 35 (1:1). Иньяки Уильямс, 51 (1:2). Иньяки Уильямс, 70 (1:3). Байс, 81 (2:3). Ролан, 84 (3:3). Четлатиш: Кузманович (М), 52. 
«Жирона» – «Барселона» – 0:3 (0:1). Голлар: Адай, 17 – автогол (0:1). Ираисос, 48 – автогол (0:2). Л.Суарес, 69 (0:3). 
«Эспаньол» – «Депортиво» – 4:1 (2:0). Голлар: Леу Баптистан, 5 (1:0). Алехандро Аррибас, 22 – автогол (2:0). Борхес, 53 (2:1). Морено, 72 – пенальти (3:1). Морено, 90 (4:1). 
«Хетафе» – «Вильярреал» – 4:0 (0:0). Голлар: Анхель, 54 (1:0). Хорхе Молина, 64 (2:0). Бергара, 67 (3:0). Анхель, 90+2 (4:0). 
«Эйбар» – «Сельта» – 0:4 (0:3). Голлар: Кабраль, 17 (0:1). С.Гомес, 23 (0:2). Эрнандес, 39 (0:3). Васс, 72 (0:4). 
«Лас-Пальмас» – «Леганес» – 0:2 (0:0). Голлар: Бовю, 47 (0:1). Эрасо, 90+6 (0:2). 
«Реал Сосьедад» – «Валенсия» – 2:3 (1:1). Голлар: Родриго, 26 (0:1). Элустондо, 33 (1:1). Начо Видаль, 55 (1:2). Ойярсабаль, 59 (2:2). Дзадза, 85 (2:3). Четлатиш: Субельдия (РС), 68. Кондогбья (В), 79. 
Бугун: «Бетис» – «Леванте» (23.55 Тошкент вақти билан)

ва