Шотландиянинг Глазго музейида рассом Питер Паул Рубенс қаламига мансуб, Бекингемнинг биринчи герцоги, сэр Жорж Вильерс портрети аниқланди.

Вильерс ёзувчи Александр Дюманинг "Уч мушкетёр" асари қаҳрамони ҳисобланади. У 1620-йилларда Англия ҳукуматига бошчилик қила бошлаган. 

Сурат 400 йил давомида йўқолган деб ҳисоблаб келинарди. Британиялик санъатшунос Бендор Гровенор Глазго музейида сақланаётган портрет нусха эмас, балки 1625 йилдаги сурат эканини исботлай олган.

Ушбу сурат мутахассислар томондан ўнлаб миллион долларларга баҳоланди.