Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ОЧ саралаши «A» гуруҳи 5-турида Саудия Арабистони U-16 термасига 0:1 ҳисобида ютқазди ва келгуси йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга кирита олмади.

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ОЧ саралаши «A» гуруҳи баҳслари якунланди ва Осиё чемпионатига йўл олган жамоа аниқланди.

Мусобақанинг сўнгги турида Саудия Арабистони U-16 терма жамоасига қарши майдонга тушган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси рақибига кичик 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва гуруҳ босқичи баҳсларида учинчи ўринни эгаллаб ОЧ финал босқичига йўлланмани қўлга кирита олмади.

Таъкидлаш лозим, ушбу гуруҳда Иордания терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритган ҳолда Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олди. Саудия Арабистони терма жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса ҳам, голлар нисбати туфайли иккинчи ўрин эгалари орасида энг яхши бешта жамоа сафига кира олмади ва Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмади. Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U16 терма жамоаси эса 7 очко билан гуруҳ босқичида учинчи ўринни эгаллади.

U-16 Осиё чемпионати саралаши.
«A» гуруҳи, 5-тур.

Ўзбекистон – Саудия Арабистони – 0:1.
Гол: 
Ҳассан Ал Али (80).

Турнир жадвалидаги вазият.