Сурияда россиялик генерал-лейтенант Валерий Асапов ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берган.

ИШИД жангарилари Сурия қўшинларининг генерал жойлашган қўмондонлик пунктини миномётдан ўққа тутишган. 

"Россиялик ҳарбий маслаҳатчилар гуруҳининг етакчиси генерал-лейтенант Асапов Даур-аз-Зорни озод қилиш операциясида суриялик қўмондонларга ёрдам бераётган бўлган", деб айтилган мудофаа вазирлигида. Жангариларнинг қўққисдан ҳужум қилиши оқибатида Асапов мина портлаши оқибатида ўлим билан тугаган жароҳат олган. 

Таъкидланишича, генерал-лейтенант ўлимидан сўнг давлат мукофотига тақдим этилди.