Ҳолливудлик машҳур актёр ва Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер Arnold Classic Europe бодибилдинг бўйича мусобақаси доирасида «Барселона» стадиони «Камп Ноу»га ташриф буюриб, каталонияликлар форварди Лионель Мессини футбол Терминатори, деб атади.

«Месси — футбол Терминатори, уни шундай деб аташга ҳақимиз бор.

Ўтган йили «Барселона»нинг машғулот базасига ташриф буюриб, у қандай шуғулланишини кузатгандим. Бу фантастик тажриба бўлди. Европа жамоалари жуда кучли, «Барселона» эса — улардан бири. Мадрид клублари ҳам анча кучли. Бу жамоалардаги кўплаб ўйинчилар жаҳоннинг энг яхши спортчилари қаторига киради», - дея Шварценеггернинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.