АҚШ президенти Дональд Трамп 8 та давлат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлаб, миллий хавфсизлик чораларини кенгайтиришини эълон қилди. Унинг бу ҳақдаги баёноти Оқ уй сайтида жойлаштирилган. 

Тақиқлов Чад, Эрон, Ливия, Шимолий Корея, Сурия, Венесуэла ва Яман фуқароларига тааллуқли бўлади. Трамп ва ички хавфсизлик вазири Сомали АҚШга кириш учун минимал талабларга жавоб берса-да, ушбу Африка давлати ҳам юқоридаги давлатлар қаторида қолишига сабаб бўлувчи омиллар мавжуд, деган хулосага келишган.

Трампнинг таъкидлашича, бундай кескин чора муҳожирларни хавфсиз танлаб олишнинг имкони йўқлиги билан шартланган. Тахмин қилинишича, АҚШга киришга тақиқлов эҳтимолий террорчиларга АҚШ ҳудудига киришга халақит беришда ёрдам беради.

26 июнда АҚШ олий суди Трампга аксарият аҳолиси мусулмонларни ташкил қилувчи 6 та давлат фуқароларига қисман ва барча муҳожирларга тўлиқ АҚШга киришни тақиқлашга рухсат берганди. Рухсат 30 июндан кучга кирган.