Туркиянинг Мармарис шаҳридаги меҳмонхонада келиб чиққан жанжал фожиали якун топди. 17 нафар бармен билан уришган белоруссиялик сайёҳ ҳаётдан кўз юмди, деб ёзмоқда Hurriyet нашри.

Нашрнинг аниқлик киритишича, 28 ёшли Виктор Халадко алкоголли ичимлик таъсирида бўлиб, унга хизмат кўрсатишларини талаб қилган. У бар ёпилгани ҳақидаги сўзларни эшитишни ҳам истамаган. Даҳанаки жанг ур-йиқитга айланган. Сайёҳ пичоқ билан жигаридан жароҳат олган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар унинг ўлимини қайд этишди.

Меҳмонхона маъмурияти полиция чақирган. Айни вақтда барменни вақтинчалик қамоққа олиш масаласи ҳал этилмоқда.