Бугун, 25 сентябрь куни Юнусобод тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Сардор Қосимов ишдан олинди. Бу ҳақда туман ҳокимияти матбуот хизмати Kun.uz сайтига маълум қилди.

Сардор Қосимов шу йилнинг 25 мартида вақтинчалик бажарувчи сифатида лавозимга тайинланганди.

Ҳозирча унинг ўрнида ким иш бошлагани маълум эмас.