2017 йилнинг 23 сентябрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси делегациялари учрашуви бўлиб ўтди.

Афғонистон Темир йўллари бошқармаси бош директори Муҳаммад Яма Шамс бошчилигидаги делегация таркибидан Афғонистон Президентининг МДҲ ишлари бўйича Махсус вакили офиси, ташқи ишлар ва молия вазирликлари вакиллари ўрин олган.

Учрашувда темир-йўл транспорти соҳасида Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамкорлигига доир муҳим икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.