Англия премьер-лигасининг 6-турига Лондондаги учрашув якун ясаб берди. Унда «Арсенал» «Вест Бромвич»ни қабул қилиб, ишончли ғалабага эришди.

Биринчи бўлимда Алексис Санчеснинг жаримадан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўп ёнида турган Александр Ляказетт уни бўш дарвозага йўллаб қўйди. Иккинчи бўлимнинг ўртасига келиб ҳакам Аарон Рэмзи нисбатан қўполлик ишлатилди деб топди ва «нуқта»дан Ляказетт адашмади. 2:0 — «Арсенал»нинг ишончли ғалабаси.

«Вест Бромвич» ҳозирда 8 очко тўплаб, Англия премьер-лигаси турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда. «Арсенал» эса бу ғалабадан сўнг очколари сонини 10тага етказиб олган ҳолда 7-ўринга кўтарилган.

Англия премьер-лигаси, 6-тур

Арсенал – Вест Бромвич 2:0 (1:0)
Голлар:
 Ляказетт (20, 67, пенальти).
Арсенал: Чех, Косьельни, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Эн-Ненни, Чака, Колашинац, Рэмзи (Мэйтленд-Найлз, 90+4), Санчес (Ўзил, 83), Ляказетт (Жиру, 83).
Вест Бромвич: Фостер, Доусон, Ҳегази, Эванс, Ньом (Филлипс, 74), Ливермор (Моррисон, 63), Криховяк, Бэрри, Гиббс, Родригес, Робсон-Кану (Рондон, 64).
Огоҳлантиришлар: Эванс (35), Санчес (44), Доусон (49), Криховяк (56), Ньом (67).