Дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири Билл Гейтс замон билан ҳамнафас бўлишга қарор қилди. Энди у Windows Mobile ўрнига Android-смартфондан фойдаланмоқда. Миллиардер Fox News Sunday'га берган интервьюсида шу ҳақида маълум қилди. Гейтс моделнинг аниқ моделини айтмаган бўлса-да, унда "Microsoft дастурий таъминоти кўп" эканини таъкидлади. Бу қайси қурилма эканини тахмин қилишга ва нима учун iPhone X эмаслигини аниқлашга уриниб кўрамиз.

Шу йилнинг бошида Microsoft ўзининг чакана дўконларида Office, OneDrive, Cortana ва Outlook пакетлари олдиндан ўрнатилган Samsung Galaxy S8 смартфонларини сотишни бошлади. Барча Android-смартфонлар бу иловаларни қўллайди, лекин "тасдиқланган" ва "тўлдирилган" Microsoft Galaxy S8 компания бу анъанани келажакда ҳам давом эттириши мумкинлигини кўзда тутади. Гейтс ҳам айнан шуни айтмоқчи бўлган бўлиши мумкин. 

Шу тариқа, дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири, ҳойнаҳой, компаниянинг қўшимча дастурий таъминот тўпламига эга Samsung Galaxy S8 Microsoft Edition смартфонини танлаган.

Шунингдек Гейтс интервьюда iPhone'га қизиқмаслигини таъкидлаган. У ўз уйида iPhone ва iPod'ни тақиқлаган бўлса-да, Стив Жобснинг "даҳо" бўлганини тан олди. Гейтс ҳануз  Windows базасидаги ПКдан фойдаланади ва Стив Жобс ҳақидаги сўзларига қарамай, Mac'га ўтмоқчи эмас.