Боливия президенти Эво Моралес АҚШ президенти Дональд Трампни сайёрамиз учун энг катта хавф деб атади. 

"АҚШ бу янги ноқонуний санкциялари билан Венесуэладаги мулоқотни бойкот қилмоқчи. Трамп – она-замин ва инсоният учун энг ёмон хавфдир", деб ёзди Моралес твиттерда.

Аввалроқ Трамп 8 та давлат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлаш ҳақидаги қарорни қабул қилганди. Бу тақиқлов Венесуэла, Шимолий Корея, Чад, Эрон, Яман, Ливия, Сурия ва Сомали фуқароларига тааллуқли бўлади. Аввалги рўйхатдан Судан олиб ташланган.