25 сентябрь куни Ироқ Курдистонида мустақиллик учун бўлиб ўтган референдум беқарорлик ўсишига олиб келади ва аҳоли шароитини қийинлаштиради. АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Ҳизер Науэрт баёнотида шундай дейилади:

“Қўшма Штатларнинг Ироқ Курдистони халқи билан тарихий муносабатлари бугунги мажбурий кучга эга бўлмаган референдум натижасидан қатъиназар ўзгармайди. Аммо бизнинг фикримизча, ушбу қадам беқарорлик ўсишига олиб келади ва минтақа ҳамда аҳоли ҳолатини қийинлаштиради”. 

Науэртнинг сўзларига кўра, “АҚШ Ироқ Курдистони маҳаллий ҳукуматининг,хусусан Ироқ Курдистонига кирмайдиган ҳудудларда ҳам референдум ўтказиш қароридан афсусда”.

“Референдум Ироқ Курдистони мухтор вилоятининг Ироқ ҳукумати ва қўшни мамлакатлар билан муносабатларини таранглаштиради, - дейилади давлат департаменти баёнотида. – Бизнингча, барча томонлар барча ироқликларнинг аҳволини яхшилаш мақсадида амалий мулоқотда иштирок этишлари керак. Қўшма Штатлар чегаралар ўзгаришига қаратилган зўравонлик ва ҳар қандай томоннинг бир томонлама қадамларига қаршидир”.