Эфиопия ҳукумати сентябрь бошидан мамлакат жанубида давом этаётган элатлараро тўқнашувларда юзлаб одамлар ҳалок бўлганини маълум қилди.  

"Биз оромо ва сомали элатларининг юзлаб вакиллари ўлдирилганини айтишимиз мумкин. Биз қурбонларнинг аниқ сонини билмаймиз, бу тергов қилиниши керак", деб айтган Эфиопия ҳукумати вакили Негери Ленчо.

Тўқнашувларга элатлар ўртасида баҳс бўлиб келаётган экин экиладиган ерлар сабаб бўлган.

Ленчо минтақада қочқинлар масаласи билан шуғулланувчи фавқулодда штаб ташкил этилгани ва ихтилофни ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини маълум қилди. Тўқнашувлар ҳудудига федерал полиция бўлинмалари ва ҳарбийлар киритилган.