Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳамкорликда Чиноз туманида ўтказилган тезкор-тергов тадбир давомида тумандаги 38-сон мактаб ўқитувчиси Б.Т. фуқаролар ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан улардан 2 млн. сўм миқдоридаги пул маблағларини олган вақтда ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар бермоқда.

Хусусан, фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ариза билан мурожаат қилиб, унда Б.Т. таълим тизими органларида ишлаб келаётган танишлари орқали унинг қизини Қурилиш ва иқтисодиёт коллежидан Тиббиёт коллежига ўтказиб бериш учун дастлаб 1000 АҚШ доллари ва 500 минг сўм олганини, кейинчалик яна 500 АҚШ доллари талаб қилаётганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 ва 28-211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб (фирибгарлик ва пора беришга ундаш), тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.