25 сентябрь куни Ироқ Курдистонининг мустақил давлатга айланиши юзасидан референдум ўтказилди.

Референдумда 3,3 миллионга яқин киши қатнашди, бу сайловчиларнинг 72,16 фоизи демакдир.

4 тилдаги (сорани, араб, оссурий, туркман) сайлов бюллетенида овоз берувчига шундай савол қўйилган эди: «Курд минтақаси ва минтақа маъмурияти назоратида бўлмаган курд зоналари мустақил давлат бўлишига розимисиз?».

Ироқ Курдистони 4 вилоятдан иборат — Дохук, Хавлер, Сулаймоний ва Ҳалабжа. Бу ҳудудларда жами 5,5 миллион киши истиқомат қилади. Умумий майдони — 40 минг квадрат километр.

Референдумнинг дастлабки натижаларига кўра, 282 мингта овозлар ҳисоблаб чиқилган ҳолатда 93 фоиз киши «ҳа» дея жавоб қайтарган.

Reuters агентлиги сайлов участкаларидаги жараёнлардан фоторепортаж уюштирган.