Пекинда сешанба куни Интерпол Бош Ассамблеясининг 86-сессияси очилди, бу ҳодиса илк бора Хитойда бўлиб ўтмоқда.

ХХР раиси Си Цзиньпин ва Интерпол бош котиби Юрген Шток кириш сўзи билан чиқиш қилишди.

Ассамблея сессияси 29 сентябрга қадар давом этади.

Интерпол Бош Ассамблеясининг ўтган йили бўлиб ўтган 85-сессиясида ХХР жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари Мэн Хунвэй ташкилот президенти этиб сайланганди.