Ироқ қуролли кучлари бош штаби Туркия билан қўшма машғулотлар бошланганини эълон қилди. 

Ироқ Курдистонида 25 сентябрда мустақиллик бўйича референдум бўлиб ўтди.

"Ироқ қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Ироқ ва Туркиянинг икки давлат чегарасида катта кўламли ҳарбий машғулотлари бошланганини эълон қилди", деб айтилган хабарда.

Ироқ Курдистони ҳукумати бир томонлама тарзда Ироқдан ажралиш бўйича референдум ўтказишга қарор қилди. Бағдод 25 сентябрда бўлиб ўтган референдумни конституцияга зид деб атаган. Унга Ироқ олий суди ва парламенти ҳам қарши чиққан. Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Ироқ мамлакатнинг яхлитлигини сақлаб қолиш бўйича қадамлар, жумладан, агар референдум зўравонликка олиб келса, ҳарбий аралашувга ҳам тайёрлигини маълум қилди. 

Референдумни кўплаб давлатлар ва ташкилотлар, жумладан, АҚШ, ўз ҳудудларида курд жамоаларига эга бўлган Туркия ва Эрон, Араб давлатлари лигаси қоралаб чиқди. Эрон шу муносабат билан Бағдод илтимосига кўра Ироқ Курдистони билан авиаалоқани тўхтатди ва чегарада ҳарбий машғулотлар ўтказди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров курд референдумида гапира туриб, курдларнинг қонуний истаклари тинч йўл ва халқаро ҳуқуқ доирасида амалга оширилиши кераклигини айтган.