Хитой бозорига Kia’нинг 4 эшикли янги ихчам Pegas модели чиқмоқда. Корейс маркаси Pegas седанининг прототипини жорий апрелда Шанхайда намойиш қилганди. Машинанинг серияли модели умуман олганда концептнинг дизайнини сақлаб қолган ва аввалги авлоддаги Kia K2 негизида қурилган. Машинанинг узунлиги 4300 мм, эни 1700 мм, баландлиги 1460 мм ни, ғилдираклар базаси эса 2570 мм ни ташкил қилади. 

Фото: kolesa.ru
Фото: kolesa.ru
Фото: kolesa.ru

Хитойда седан бир мотор – 1,4 литрли, 95 от кучига эга бензинли двигатель билан таклиф этилади. Двигатель 5 поғонали механик ёки 4 поғонали "автомат" узатмалар қутиси билан бирга ишлайди.

Kia Pegas‘нинг базавий комплектациясида ABS, EBD, иккита хавфсизлик ёстиқчаси, кондиционер ва аудиотизим мавжуд. Машинанинг топ версиясида 7 дюймли сенсорли экранга эга мультимедиа тизими, парктроник, орқа томонни кўриш камераси, томда люк, ESC, чарм билан қопланган салон кўзда тутилган.

Фото: kolesa.ru
Фото: kolesa.ru
Фото: kolesa.ru
Фото: kolesa.ru
Фото: kolesa.ru

Янги машина нархи 49 900 юандан 73 900 юангача туради. Машина фақатгина Хитой учун ишлаб чиқарилган ҳамда у шу ерда Kia ва Dongfeng компаниялари қўшма корхонасида ишлаб чиқарилади.

Фото: kolesa.ru
Фото: kolesa.ru