Корея республикаси прокуратураси судга мурожаат қилиб, мамлакатнинг собиқ президенти Пак Кин Хени қамоқда ушлаб туриш муддатини узайтиришга рухсат сўради. Бу ҳақда прокуратура баёнотида маълум қилинган,деб хабар қилмоқда ТАСС. 

Ярим йиллик муддат билан берилган аввалги ордер муҳлати 16октябрь куни поёнига етади. Прокуратуранинг важига кўра, у шу муддат мобайнида коррупция ва ваколатларини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноий иш гувоҳларини сўроқ қилиб бўлмайди. Унда собиқ президент Пак Кин Хе асосий айбланувчи ҳисобланмоқда. “Айбланувчи барча айбловларни рад этаётгани туфайли далилларни ўрганиш талаб этилади”, - дейилади хабарда. 

Ўтган 2016 йил декабрь ойида Корея парламенти Пак Кин Хега импичмент қўллаган, 10 март куни мамлакат конституциявий суди парламент қарорини тасдиқлаган эди. Собиқ президент 31 март куни қамоққа олиниб, тергов изоляторига жойлаштирилди. Унга нисбатан коррупция, ваколатларини суиистеъмол қилиш, тамагирлик ва давлат сирларини ошкор қилиш каби айблар илгари сурилди.