Лондон метроси бекатларидан бирида портлаш қайд этилди. Бу ҳақида News_Executive хабар берди

Портлаш Лондон метросининг "Тауэр Хилл" бекатида рўй берган. Эҳтиёт чораси сифатида эвакуация ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа террорга боғлиқ эмас. Йўловчи ўз смартфонини зарядлаш ускунасига улаганда портлаш қайд этилган.