Ўзбекистон чемпионатининг 19-турида қолдирилган энг сўнгги учрашув бўлиб ўтди. Унда «Пахтакор» Муборакнинг «Машъал» клубини қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Игорь Сергеев ва Марко Симич томонидан киритилган голлар эвазига тошкентликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишган бўлса, иккинчи бўлимда Сардор Абдураимов фарқни биттага қисқартирганди. Бироқ ўйин сўнгига яқин Гиди Канюк томонидан киритилган гол якунда «Пахтакор»га ғалаба келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин «Пахтакор» ўз очколари сонини 41тага етказиб олди ва «Насаф» билан 2-3 ўринларни бўлишиб турибди. «Машъал» эса иккинчи даврадаги илк мағлубиятини тан олиб, 34 очко билан 6-поғонани банд этган.

Олий лига, 19-турнинг қолдирилган учрашуви

«Пахтакор» – «Машъал» 3:1  (2:0).

Голлар: Игорь Сергеев (12), Марко Симич (38), Гиди Канюк 86) — Сардор Абдураимов (53). 
«Пахтакор»: Александр Лобанов, Владимир Козак, Марко Симич (с), Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Азим Аҳмедов (Жамшид Юсупов, 75), Акбар Исматуллаев, Тиаго Безерра, Суҳроб Нуруллоев (Достон Иброҳимов, 81), Гиди Канюк, Игорь Сергеев.
«Машъал»: Жавоҳир Илёсов, Искандар Шойқулов, Асил Бегимқулов, Сардор Раҳмонов, Аббос Шодмонов (Мирзакамол Камолов, 67), Аваз Агалиев, Сардор Абдураимов, Абдуллоҳ Олимов, Шаҳзод Шайманов (Бобур Қосимов, 46), Кенжа Тўраев (Зафар Тўраев, 77), Ҳумоюн Муртазоев.
Огоҳлантиришлар: Бегимқулов (28), Қосимов (49), Шойқулов (66).