Лондондаги Вестминстер суди Cage ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳи директорини террорчиликка қарши қонунчиликни бузишда айбдор деб топди. У мобиль телефонини очиш учун махфий сўзни беришдан бош тортган, деб хабар бермоқда Telegraph газетаси.

Муҳаммад Раббоний Лондоннинг Ҳитроу аэропортида 2016 йилнинг 20 ноябрь куни қўлга олинган. Эркак полицияга ўз мобиль телефонини очиш учун махфий сўзни тақдим этишдан бош тортди.

Душанба куни эса Лондондаги Вестминстер суди Раббонийни қўлга олиш ва терроризм билан қонунга мувофиқ тинтув ўтказишга атайин қаршилик қилишда айбдор деб тан олди.

Раббонийнинг маълум қилишича, унинг қурилмасида махфий маълумот бўлиб, уни полицияга бериш “шахсий ва профессионал сирларини” очиб беради. Унинг қўшимча қилишича, қўлга олиш давомида ундан бу маълумотни тақдим этиш сўралмаган.

Суд Раббонийни шартли равишда озод этди ҳамда унга 840 доллар миқдоридаги харажатларни тўлаб бериш мажбуриятини юклади.