АҚШ президенти Дональд Трамп сенатор Жон Маккейннинг позицияси устидан кулди. Маккейн аввалроқ Қўшма Штатлар собиқ президенти Барак Обаманинг соғлиқни сақлаш дастури Obamacare’ни бекор қилиш учун овоз беришдан бош тортганди.

АҚШ етакчиси Twitter’даги саҳифасида Маккейннинг чиқишларидан олинган тасвирлар бўлган роликни эълон қилди, уларда у Obamacare’ни танқид қилган ҳамда ушбу дастурни бекор қилишга чақирган.

«Жон Маккейн Obamacare’ни бекор қилиш ва алмаштириш ҳақида гапирган кўп сонли видеолардан бир нечтаси», - дея ёзди Трамп.