27 сентябрь куни 10:30да Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг анжуманлар залида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов билан матбуот анжумани бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар тарқатди.

Матбуот анжуманида, шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси аъзоси Рустам Қурбонов ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Шоакром Исроиловлар ҳам иштирок этади.

Матбуот анжуманига кириш рўйхат асосида бўлиб, рўйхатга қўйиш учун media@the-uff.com электрон почта манзили ёки +99871 230-90-42 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.