Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг футзал мусобақаси ўз якунига етди. Финал баҳсида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

ЎФФ расмий сайти берган хабарга кўра, мазкур учрашувда Ўзбекистон футзал терма жамоаси 1:7 ҳисобида имкониятни бой бериб, Осиё ўйинларининг кумуш медаллари билан кифояланадиган бўлди. Ўзбекистоннинг ягона голига 29-дақиқада Даврон Чориев муаллифлик қилди. 

Ярим финалда Ўзбекистондан енгилган Япония термаси бронза учун Афғонистон билан ўйнади. Асосий ва қўшимча вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса японияликлар 3:1 ҳисобида ғолиб чиқди.

Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари
Футзал. Финал 
Ашхобод, Туркманистон

Эрон – Ўзбекистон 7:1

Голлар: Маҳди Жавид (4, 9, 32, 36), Али Асҳар Ҳасанзода (21, 37), Ҳамид Аҳмадидазай (31) – Даврон Чориев (29)

Огоҳлантиришлар: Артур Юнусов (8), Константин Свиридов (31)