«Вест Бромвич» яримҳимоячиси Гарет Бэрри Англия премьер-лигасининг 6-туридан ўрин олган «Арсенал»га қарши ўйинда майдонга тушди. 

Бу учрашув 36 ёшли футболчининг АПЛдаги 633-ўйини бўлди. Натижада у «Манчестер Юнайтед» афсоналаридан бири Райан Гиггзни ортда қолдирди ва АПЛнинг янги рекордчисига айланди. Учрашувдан сўнг Премьер-лига расмий твиттери эски рекордчининг янги рекордчига табриги видеосини жойлаштирди

«Салом, Гарет! Англия чемпионатида мен ўрнатган рекордни янгилаганинг учун сени табриклайман. Бу катта натижа. Мен сени қанчалик профессионал эканингни яхши биламан. Бунчалик кўп учрашувни юқори савияда ўтказиш — ажойиб иш. Умид қиламанки, сен ҳали кўп учрашувларда майдонга тушасан», — деган Гиггз.

Гиггз АПЛда 1992 йилдан 2014 йилга қадар тўп сурганди, Бэрри эса Англия юқори лигасидаги фаолиятини 1997 йилда бошлаган.