Хитойда блокланган WhatsApp мессенжери ўз ишини қайта тиклади. Ҳозирда фойдаланувчилар матнли хабарлар, шунингдек фото ва аудиохабарларни йўллаш имконини тўлиқ қўлга киритишди. Financial Times шу ҳақида хабар берди. 

Экспертлар вақтинчалик блоклашни келгуси ойда бўлиши кутилаётган ХХР Коммунистик партиясининг конгресси билан боғлашмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, бугунга келиб Хитойда бир неча веб-сервислар - Google, Facebook, YouTube, Instagram, Twitter ҳамда "Википедия" блоклаб қўйилган.