АҚШ экспорт импорт банки Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштиришга тайёрлигини билдирди. Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раиси Суҳроб Холмуродовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сафари доирасида Эксимбанк билан музокаралар олиб борилган.

Миллий банк бошқаруви раисининг қайд этишича, АҚШ Эксимбанки вакиллари Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаган. Унинг қўшимча қилишича, томонлар ҳамкорликни қайта тиклашга келишиб олишган. 

Холмурадов Суҳроб - Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқаруви раиси
Фото: Халқаро Пресс-клуб

Халқаро Пресс-клубнинг 27 сентябрдаги сессиясида иштирок этган Холмуродовнинг таъкидлашича, Эксимбанк расмий мактубида Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштиришда ҳамкорликка тайёрлигини билдирган. 

Хусусан, Америка банки Ўзбекистоннинг Boeing самоолётлари ва бошқа технологик ускуналарни харид қилишида иштирок этиши мумкин.