Бугун футбол мухлисларини яна бир ажойиб футбол оқшоми кутмоқда. Бугун Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида A, B, C ва D гуруҳларида 8та учрашув бўлиб ўтади.

«Ювентус» ва «Олимпиокос» илк очколар учун курашади, Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед» Москвада рус футболчилари ва рус совуғига қарши, Неймар эса «ПСЖ» билан янги даврдаги илк муҳим синовдан ўтади.

A гуруҳи
ЦСКА - «Манчестер Юнайтед»
27 сентябрь, Москва. ЦСКА ўйингоҳи (Матч ТВ, 23:45)

«МЮ»нинг ҳозирги ҳолати москваликларда имконият жуда камлигини кўрсатади. Лекин Моуриньо қайси турнирни афзал кўради, ички чемпионатда «Манчестер Сити» билан пойгалашишними ёки халқаро майдондаги ўйинларними? Унутмаслик керакки, португалиялик мутахассис жамоа билан ўтган мавсумда Европа Лигасини жуда муваффақиятсиз бошлаган, аммо ички чемпионатда ғалаба учун умидлар узилгач, барча эътибор халқаро ўйинларга қаратилиб, якунда ғолиблик қўлга киритилган ва ЕЧЛга йўлланма олинганди. Шу билан биргаликда Москвадаги ўйин арафасида таркиб бўйича муаммоларга дуч келди.

«Армиячилар» турнирни Португалияда «Бенфика» устидан ғалаба билан бошлади ва жиддий ниятларга эгалигини намойиш этди. Иккинчи турда мағлуб бўлса ҳам жамоада гуруҳдан чиқиш учун имконият сақланиб қолади. Руслар иккинчи йўлланма учун «Бенфика» билан рақобатчи бўлиши мумкин.

Эҳтимолий таркиблар
ЦСКА: Акинфеев; Набабкин, Васин, В. Березуцкий, А. Березуцкий, Щенников; Головин, Вернблум, Дзагоев; Витиньо, Оланаре
Ўйнамайди: Макаров (товон), Марио Фернандес (мия чайқалиши)
«Манчестер Юнайтед»: де Хеа; Дармиан, Бейи, Жонс, Блинд; Эррера, Матич; Мата, Мхитарян, Рэшфорд; Лукаку
Ўйнамайди: Погба (белида жароҳат), Рохо (тизза), Ибраҳимович (тизза), Феллайни (товон суяги), Каррик (аниқ эмас).


«Базель» - «Бенфика»
27 сентябрь. Швейцария, Базель, «Сент-Якобс Парк»

 

Швейцарияликлар биринчи турда «МЮ» майдонида 0:3 ҳисобида ютқазиб, гуруҳда охирги ўринга «мустаҳкам» жойлашди. Кўпчиликнинг фикрича «Базель» энди бу ўриндан юқорига кўтарила олмайди. Жамоа ЕЧЛ гуруҳ босқичида охирги марта 2014 йили ғалаба қозонган, ўшанда «Лудогорец» тор-мор келтирилганди. Шундан кейинги вақт ичида дуранглар бўлди, аммо ғалаба бўлмади.

«Бенфика» биринчи турда кутилмаганда ЦСКАга мағлуб бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятларини пасайтирди. Португалияликлар «Базель»га қарши ўйинда ғалаба қозониш орқали вазиятни яхшилаши мумкин. Лекин «бургутлар»да сафар учрашувлари кўрсаткичи жуда ёмон, жамоа охирги 10та сафар ўйинида фақат 3 ғалабага эришган.

Эҳтимолий таркиблар
«Базель»: Вацлик; Аканжи, Сухи, Баланта; Штеффен, Дзуффи, Т. Чака, Ланг; Элюнусси; Оберлен, ван Волфсвинкел.
Ўйнамайди: Габер (оёқ бармоқларида жароҳат)
«Бенфика»: Жулио Сезар; Андре Алмейда, Луизао, Рубен Диаш, Гримальдо; Фейса, Пицци, Сальвио, Серви; Жонас, Сеферович.


B гуруҳи
«ПСЖ» - «Бавария»
27 сентябрь. Париж, «Парк де Пренс» (Матч! Футбол 1, 23:45)

 

Куннинг асосий ўйини Парижда. Биринчи турда «ПСЖ» ҳам, «Бавария» ҳам ўз рақибларини йирик ҳисобларда мағлуб этганди ва гуруҳдан кимлар чиқиши, кимлар аутсайдерлар экани яққол кўриниб қолганди. Бугун икки гранд гуруҳда ким биринчи бўлишини ҳал қилиш учун тўқнашади.

Лекин «ПСЖ»да охирги вақтларда муаммолар пайдо бўлди. Франция чемпионати 6-турида «Лион»га қарши ўйинда жамоа ҳужумчилари Неймар ва Кавани ўртасида зиддият келиб чиқди. Ҳали бу можаро тўла ҳал қилинмаган, Неймар кейинги турда «Монпелье»га қарши ўйинда қатнашмади ва жамоа мавсумда илк марта очко йўқотди (0:0).

«Бавария» ҳам охирги ўйинда ғалаба қозона олмади. Мюнхенликлар клуби «Вольфсбург»га қарши ўйинда 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб, 2та гол ўтказиб юборди. Германия грандидаги асосий муаммо Мануэль Нойер узоқ вақтга сафдан чиққанидир. Айнан унинг ўрнини эгаллаган Ульрайхнинг «бўрилар»га қарши ўйиндаги хатолари қимматга тушганди.

«ПСЖ» немисларга қарши муҳим ўйинга оптимал таркибни туширади. Сентябрь ойи бошида сафдан чиққан Ди Мария сафга қайтган, бразилияликларнинг ҳам барчаси ўйинга тайёр: Неймар, Алвес, Тиаго Сильва, Маркиньо ва Лукас Моура. 

Анчелоттининг танлови қандай бўлишини билиш қийин. У ҳимояга Ҳуммельс, Зюле, Боатенг ва Хави Мартинесдан иккитасини танлаши керак. Альба ҳали жароҳатдан тўла тузалмаган ва унинг бугун ўйнаши савол остида. Ярим ҳимоя учун эса Видаль, Алькантара, Руди ва Толиссо номзодлари бор. Қанотларга Рибери, Роббен ва Командан бирини олиш керак бўлади. Майдонда Хамес ва Мюллер учун жавоб топиладими? Қийин саволлар.

Шунингдек, статистика ҳам «Бавария» фойдасига эмас. Немислар клуби ЕЧЛда «ПСЖ»га қарши ўтказган уч ўйинини ҳам бой берган. Бу «Бавария»нинг еврокубоклардаги энг ноқулай рақибидир. Бундан ташқари, «ПСЖ» ва «Бавария» ўртасида ЕЧЛ доирасида кечган 6 учрашувда битта ҳам дуранг қайд этилмаган.

«Бавария» Чемпионлар лигасида ўтказган охирги 8 ўйинида гол ўтказган, «ПСЖ» «Парк де Пренс»да ўтказилган охирги 29 ўйинидан фақат биттасида гол урмаган. Бу статистик маълумотларнинг барчаси бугун Анчелотти жамоасига қийин бўлишини кўрсатмоқда.

Эҳтимолий таркиблар
«ПСЖ»: 
Ареола; Дани Алвес, Маркиньос, Тьяго Силва, Курзава; Верратти, Тияго Мотта, Рабьо; Мбаппе, Кавани, Неймар
Ўйнамайди: Пасторе (оёқ мушаклари)
«Бавария»: Ульрайх; Киммих, Ҳуммельс, Боатенг, Рафинья; Хамес, Алькантара, Видаль; Роббен, Рибери, Левандовски
Ўйнамайди: Нойер (оёқ кафти), Бернат (товони)


«Андерлехт» - «Селтик»
Брюссель, «Констант Ванден Сток» стадиони 
Агар гуруҳда «ПСЖ» ва «Бавария» каби грандлар бўлса, қолган иккинчи жамоа Европа Лигаси учун йўлланмага талашиши қолиши табиий. «Андерлехт» ва «Селтик» биринчи турда бу икки грандга очко топширувчи жамоалар бўлишини кўрсатиб қўйди.

Иккинчи турни бельгияликлар клуби янги бош мураббий билан бошлайди. Андерлехтликлар клуби раҳбарияти қониқарсиз натижалардан кейин Рене Вайлерни ишдан бўшатди. «Селтик»ка қарши ўйинни «Андерлехт» клубнинг собиқ футболчиси Николас Фрутос бошқарувида ўтказади. У охирги вақтларда мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаётганди.

«Андерлехт»да кадрлар билан боғлиқ муаммолар бор. Асосий ҳужумчи Лукаш Теодорчик, Кара Мбоджи ва Иван Обрадович ўйинга тайёр эмас, асосий футболчилардан яна бири Свен Кумс дисквалификация туфайли жамоага ёрдам бера олмайди.

«Селтик» сафар ўйинига яхши ҳолатда етиб келди. Бу жамоа бугун охирги 16 сафар ўйинида (еврокубокларда) илк ғалабасини қўлга киритиши мумкин. Брендан Рожерс жамоани яхши руҳлантира олади. Шотландия чемпионатининг охирги 7 турида жамоа 6 ғалаба ва бир дуранг қайд этди, еттинчи учрашув «Рейнжерс»га қарши дерби ўйинидаги ғалаба бўлди. 

Эҳтимолий таркиблар
«Андерлехт»: Букс; Аппиа, Спаич, Дешахт, Сова; Требель, Дендонкер, Станчу; Анни, Берич, Оньекуру
Ўйнамайди: Кумс (дисквалификация), Нахар (белидаги жароҳат)
Сўроқ остида: Мбоджи (тизза), Обрадович (тўпиқ), Теодорчик (бел).
«Селтик»: Гордон; Лустиг, Шимунович, Боята, Тирни; Браун, Нчам; Робертс, Армстронг, Синклер; Гриффитс
Ўйнамайди: Святченко (тизза), Эбуэ (товон)


C гуруҳи
«Атлетико» - «Челси»

27 сентябрь, Мадрид. «Ванда Метрополитано» (Матч! Футбол 2, 23:45)

«Атлетико» Англия чемпионига қарши. Конте шогирдлари халқаро майдонда ҳам, ички чемпионатда ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда. Англия чемпионатининг охирги турида «Сток Сити» осонлик билан мағлуб этилди - 4:0. Лондонликлар ЕЧЛнинг биринчи турида озарларни йирик ҳисобда мағлуб қилганди ва ҳозирча турнирнинг энг йирик ҳисоби шу ўйинда қайд этилган - 6:0. Лондонликлар охирги 3 ўйинда гол ўтказмади.

Симеоне жамоаси мавсум бошидаги 7 ўйиндан 4тасида ғалаба қозонган. Ҳозирча ҳеч ким бу жамоани енгмади. Мадридликлар ЕЧЛ доирасида ўз майдонида ўтказилган охирги 11 учрашувда мағлуб бўлмаган.

Бунгача «Атлетико» ва «Челси» еврокубокларда кўп тўқнашмаган. 2009 йили икки клуб ўртасида илк учрашув ўтказилган, ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги бу учрашувда лондонликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу «аристократлар»нинг ўзаро учрашувлардаги ягона ғалабаси бўлиб қолмоқда. Гуруҳда иккинчи учрашувда дуранг қайд этилган, кейинроқ «Атлетико» қасос олган, 2011-2012 йилги мавсум аввалида Европа Суперкубоги учун кечган учрашув Фалькаонинг покери эвазига «Атлетико»нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Жамоаларнинг охирги ўзаро учрашувида мадридликлар ғалаба қозонган - 3:1. Ўшанда Симеоне шогирдлари «Челси» билан ЕЧЛ ярим финалида тўқнашганди (0:0, 3:1). Шу туфайли инглизларда реванш олиш иштиёқи мавжуд.

Эҳтимолий таркиблар
«Атлетико» : Облак; Хуанфран, Савич, Годин, Филипе Луис; Коке, Габи, Томас, Сауль; Гризманн, Корреа
Ўйнамайди: Гамейро (заявка қилинмаган), Врсалько (заявка қилинмаган), Фернандес (тизза жароҳати)
«Челси» : Куртуа; Аспиликуэта, Луис, Кэхилл; Дзаппакоста, Канте, Бакайоко, Алонсо; Виллиан, Педро; Мората
Ўйнамайди: Дринкуотер (оёқ пайлари чўзилиши)
Сўроқ остида: Луис (билагидаги жароҳат)

 

«Қорабоғ» - «Рома»
27 сентябрь. Боку, Олимпийский стадион (Матч! Футбол 2, 21:00)

Бу «Қорабоғ» учун Чемпионлар лигаси турниридаги илк уй учрашув бўлади. Озарлар турнирга чиқиш учун «Самтредиа», «Шериф» ва «Копенҳаген» клубларини ортда қолдириб, кичик мўъзижа кўрсатишди. Аммо «Челси»га жамоанинг кучи етмади ва 0:6.

«Рома» узоққа учишига тўғри келди ва бу кичик муаммо бўлиши мумкин. Аммо римликлар ҳозирда яхши формада ва ички чемпионатдаги охирги уч учрашувда ғалаба қозонган. Ҳозирча фақат «Интер» «бўрилар» жамоасини енга олди. Бу ёзда, мавсумолди йиғинлари вақтида бўлганди. «Рома» бу ўйинда сўзсиз фаворит. Эусебио Ди Франческо шогирдлари тўрт учрашувдан буён дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолмоқда. Лекин Рим жамоаси Чемпионлар лигасида ўтказган охирги 10 ўйинида ғалаба қозона олмаган, иккинчи турда бу нохуш серияга чек қўйиш мумкин.

Эҳтимолий таркиблар
«Қорабоғ»: Каниболоцкий; Медведев, Гусейнов, Юнусзаде, Жезничак; Мичель, Ричард Алмейда; Энрике, Эльюнусси, Мадатов; Ндлову
Сўроқ остида: Аголи (чов қисмидаги жароҳат)
«Рома»: Алиссон; Бруно Перес, Манолас, Жуан Жезус, Коларов; Пеллегрини, Де Росси, Наингголан; Дефрель, Джеко, Эл-Шаарави
Ўйнамайди: Карсдорп (тизза), Шик (бел), Морено (бедро)
Сўроқ остида: Перотти (оёқдаги жароҳат)

 

D гуруҳи
«Спортинг» - «Барселона»

27 сентябрь, Лиссабон «Ювентус» стадиони (Матч! Игра, 23:45)

Биринчи турда «Барселона» «Ювентус» устидан ғалаба қозониши сенсация бўлмади. Каталонлар кутилгандан кўра ишончли ўйнашди. Лекин туринликлар Вальверде шогирдларининг гуруҳ босқичидаги асосий рақиби бўлиб қолаверади.

«Спортинг» ва «Олимпиакос» жамоалари ўрта тоифадаги жамоалар ва улардан сенсация кутиш қийин. 

«Барселона» Испания чемпионатини аъло даражада ўтказмоқда. Ҳозиргача ўтказилган 6 турда 6 ғалабага эришилди ва турнир жадвалида яккапешқадамлик. Лекин охирги турда каталонияликлар «Жирона» билан ўйинда муаммоларга дуч келди. Балки, жамоа Португалия сафари олдидан куч тежагандир.

Бугунги ўйинда Лионель Месси гол урадими? Биринчи турда аргентиналик футболчи дубль қайд этганди. У «Ювентус» ҳимоясини шунчаки топтаб ташлаганди. Бугунги ўйиндаги асосий интригалардан бири жамоанинг собиқ футболчиси Жереме Матьё рақиб жамоа сафида тўп суради. У агар бу ўйинда гол урса, каталонияликлар президенти Жозеп Бартомеу туфайли голни нишонлаши ҳақида айтганди.

Эҳтимолий таркиблар
«Спортинг»: Патрисиу; Пиччини, Матье, Коатес, Сильва; Желсон, Вилльям Карвалью, Батталья, Бруну Фернандеш, Акунья; Думбия
«Барселона»: тер Стеген; Семеду, Пике, Умтити, Альба; Ракитич, Бускетс, Иниеста; Месси, Суарес, Деулофеу
Ўйнамайди: Дембеле (бел мушаклари), Алькантара (тизза), Рафинья (тизза)


«Ювентус» - «Олимпиокос»
27 сентябрь, Турин «Ювентус Стэдиум» (Матч! Наш спорт, 23:45) 

«Ювентус» - «Олимпиакос» учрашувида фаворит аниқ. Аммо греклардан ҳар қандай ўйин кутиш мумкин. Уларнинг иштирокидаги ўйинларда икки томонга ҳам гол урилади. Улар рақиб майдонида ҳам ўз майдонидагидек ҳаракатланишади.

Биринчи турда ўз майдонида «Спортинг»га мағлуб бўлган «Олимпиакос» ўзини қийин аҳволда қолдирди. Иккинчи турда ҳам мағлуб бўлиш эллинлар учун ҳақиқий ҳалокатга айланиши мумкин. Шу туфайли мураббийни алмаштирган «Олимпиакос»дан янада ҳужумкор ўйин кутилмоқда.

Туринликлар сафида жароҳатлар синдроми: Маттиа де Шильо, Бенедикт Хеведес, Стефан Лихтштайнер, Клаудио Маркизио ва Сами Хедира. Греклар сафида эса Ягош Вукович жароҳат туфайли ўйнамайди.

Эҳтимолий таркиблар
«Ювентус»: Буффон; Стураро, Бардзальи, Кьеллини, Алекс Сандро; Пьянич, Матюйди; Куадрадо, Дибала, Манжукич; Игуаин
Ўйнамайди: Де Шильо (оёқ), Ҳеведес (бел), Маркизио (тизза), Пьяца (тизза)
Сўроқ остида: Хедира (тизза)
«Олимпиакос»: Прото; Элабделлауи, Энгелс, Ромао, Фигейраш; Зделар, Жийе, Ожижа; Карсела-Гонсалес, Себа; Журжевич
Ўйнамайди: Вукович (бел қисмида жароҳат), Капино (аниқ эмас)