Эндиликда Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчиларининг дипломига ихтисослик қайд этилиши белгилаб қўйилди. Бу ҳақида KUN.UZ мухбири тиббий таълимдаги ислоҳотларга бағишланган матбуот анжуманида берилган маълумотга асосланиб хабар берди. 

 Таъкидлаш жоизки, илгари олий тиббий таълим муассасалари битирувчиларининг дипломларида ихтисослик кўрсатилмас эди. Бунинг натижасида эса ички ва ташқи меҳнат бозорида ўзига хос муаммо ва салбий ҳолатлар кузатилаётганди. 

Битирувчи дипломига ихтисослик қайд этилиши  орқали тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчиларининг етакчи хорижий тиббий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларда малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш борасида дуч келинаётган тушунмовчиликларга ҳам барҳам берилади.