Дубайда Марсдаги ҳаёт шароитларига ўхшаш туман барпо этилади. Бу ҳақда амирликнинг The National нашри хабар бермоқда. 

Лойиҳа Mars Scientific City деб номланган бўлиб, "шаҳар"нинг майдони 170 минг квадрат метрдан кўпроқни ташкил қилади. Уни қуриш 500 млн дирхамга (136 млн доллар) айланади.

Марсдаги инсон турар жойлари шароитлари қандай яратилиши маълум қилинмаган. Бироқ Дубай ҳокими шайх Муҳаммад бин Рашид Ал-Мақтумнинг твиттердаги аккаунтида лойиҳа суратлари чоп этилган. Уларда чўлда жойлашган бир нечта гумбазларни кўриш мумкин. Улар ичида эса инсонлар турадиган иншоотлар ва ўсимликлар бор.

Ўтган йил БАА ҳукумати 2117 йилгача Марсда шаҳар қуриш режасини маълум қилганди.