Абу-Даби шаҳридан Амстердамга парвозни амалга ошириш вақтида БААнинг Etihad Airways авиакомпанияси учувчиси вафот этди, дея хабар қилмоқда Gulf News нашри.

Натижада, самолёт йўналишини ўзгартирди ва Кувайтда фавқулодда қўнди.

Авиакомпаниядан хабар беришларича, самолёт Кувайтда муваффақиятли қўнгач, у ерда бортга бир гуруҳ врачлар дарҳол жўнатилди, аммо учувчи аллақачон ҳаётдан кўз юмиб бўлган эди.

«Etihad Airways Абу-Даби шаҳридан Амстердамга юк ташувлари бўйича хизматни амалга ошираётган EY 927 рейси бортида ўлим ҳолати юз берганини қайғу билан хабар қилади», - дея маълум қилишган авиакомпаниядан.

Учувчининг ўлимига нима сабаб бўлгани очиқланмаган.