Россиялик жангчи ва Россия аралаш яккакурашлар уюшмаси (ММА) президенти Фёдор Емельяненко Москва вилоятининг Новогорск шаҳрида ўз номидаги яккакураш мактабини очди. Бу ҳақда ТАСС хабар берган.

Тантанали тадбир чоршанба куни бўлиб ўтди. Расмий очилиш маросимидан ташқари, Fedor team жамоаси жангчилари - Валентин Молдавский, Кирилл Сидельников, Анатолий Токов, Виктор Немков ва Вадим Немков очиқ машғулот ўтказди.

Емельяненко ҳозирда Американинг Bellator ташкилотида иштирок этади. Унинг ҳисобида 36 ғалаба ва беш мағлубият бор.

Жорий йилнинг июнь ойи охирларида Фёдор Емельяненко охирги жангидан кейин уч ойга мусобақалардан четлатилгани хабар қилинганди.