«РБ Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-турида «Бешиктош»га қарши кечган ва 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашувда трибуналардаги шовқин туфайли майдонни ташлаб чиқди.

The Telegraph хабарига кўра, 21 ёшли германиялик футболчи туркиялик фанатлар томонидан уюштирилган босимга дош бера олмаган ва 32-дақиқада алмаштирилган.

Футболчи ўйинни давом эттиришга ҳаракат қилган, қулоқларига тиқин қўйган, аммо бу фойда бермаган ва қулоқларини қўллари билан ёпганча майдонни ташлаб кетган.