Instagram ижтимоий тармоғида фойдаланувчилар изоҳларини чекловчи функция пайдо бўлди. Созламаларда тўрт хил вариант тақдим этилади: барчанинг изоҳ қолдиришига рухсат бериш, фақат саҳифасига ёзилган дўстларингиздан, фақат сизнинг саҳифангизга ёзилган дўстларингиздан, иккинчи ва учинчи вариантдагиларга. 

Аввал очиқ саҳифаларда изоҳлар барча учун очиқ бўларди: у ерда ҳам дўстлар, ҳам бегона фойдаланувчилар изоҳ қолдириши мумкин эди. Ёпиқ аккаунтларда бегона фойдаланувчилар аввалгидек на суратлар ва на изоҳларни кўра олишмайди. 

Бундан ташқари, муайян инсонларнинг изоҳларини блоклаш функцияси пайдо бўлди. Блокланган фойдаланувчининг изоҳларини фақат унинг ўзигина кўра олади, шунингдек у изоҳлари блокланганидан хабар топмайди. Бунга қадар маълум бир фойдаланувчининг изоҳларини блоклаш учун уни қора рўйхатга қўшиш керак бўлган.

Instagram раҳбарияти шунингдек жонли трансляциялар учун аноним мурожаат тугмасини қўшди. Фойдаланувчилар қўллаб-қувватлашга муҳтож одам стримини кўришлари билан сервис маъмуриятига хабар беришлари мумкин. Унга маслаҳат олиш ёки ишонч телефонига қўнғироқ қилиш таклиф этилади. 

25 сентябрь куни Instagram фойдаланувчилари сони ярим йилда 100 миллион кишига кўпайди ва 800 миллионга етди.