Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантоснинг маълум қилишича, мамлакатдаги энг йирик жиноий тўдалардан бири – «Кўрфаз клани»нинг 28 аъзоси қўлга олинди.

Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида хабар берган.

«Колумбия полициясини «Кўрфаз клани»га қарши «Одиссея» амалиёти натижалари билан табриклайман: 28 киши қўлга олинди. Биз жиноятчилик билан курашда олдинга қараб кетаяпмиз», - дея ёзди у.

Аввалроқ Колумбия президенти Венесуэлага ҳарбий йўл билан бостириб кириш қўллаб-қувватланмаслиги ҳақида маълум қилганди.