Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат армиясини суверенитетни ҳимоя қилишга тайёр туришга чақирди. Бу ҳақда AVN хабар бермоқда.

«Ҳимояни ҳар бир минтақа, штат ва аҳоли пунктида чуқурлаштириш вақти келди. Бу Венесуэла XXI асрда тинч, суверен давлат сифатида ҳаракат қилишда давом этишини империалистларга қарши халқ мудофаасининг барча бўғини  кафолатлаши учун керак», - дея маълум қилди у.

Аввалроқ Венесуэла президенти Трампни Ҳитлерга қиёслаганди.