Мисрда миллий коинот агентлиги ташкил этилмоқда. Тегишли фармонни мамлакат бош вазири Шариф Исмоил имзолади, деб хабар бермоқда Extra телеканали. Ҳужжат кейинги ҳафтада ёзги таътилдан кейин фаолиятини давом эттирадиган парламентга тасдиқ учун берилади. 

Вазирлар маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича Миср олий таълим ишлари вазири Холид Абдулғаффорнинг маълум қилишича, “Мисрда сунъий йўлдошларни учириш тажрибаси бор”. “Соҳа бўйича агентликнинг ташкил этилиши мамлакат ўзининг коинот технологияларини фаол ривожлантиришида кўмак беради”, деб айтган вазир.

Жорий йил июлида 2019 йилда Мисрнинг EgyptSat-A коинот қурилмасини учириш режаси маълум қилинганди. Бу қурилмани Россиянинг “Энергия” ракета-коинот корпорацияси 2015 йилда сафдан чиққан EgyptSat-2 сунъий йўлдоши ўрнига яратади. Йўлдош такомиллашган оптик-электрон тизим ва борт бошқарув мажмуаси, юқори тезликдаги борт радиолинияси ва модернизациялашган қуёш батареяларини олади. 

EgyptSat-2 2014 йил 16 апрелда Бойқўнғир космодромидан “Союз-У” ракета-ташувчиси ёрдамида учирилган. Ундан аввалги EgyptSat-1 Украинанинг “Южное” кнструкторлик бюроси томондан яратилган бўлиб, 2007 йилда ”Днепр” ракетаси ёрдамида орбитага етказилган. 2010 йил июлда сунъий йўлдош билан алоқа йўқолган.