Office 2019 офис тўплами релизи келгуси йилнинг иккинчи ярмига мўлжалланган. Орландо (АҚШ)даги Ignite IT Pro анжуманида маълум қилинишича, унга Word, Excel, PowerPoint ҳамда Outlook’нинг янги версиялари, шунингдек, Exchange, SharePoint ва Skype for Business сервер «нашрлари» киради.

Янги маҳсулотни оммавий тарзда синовдан ўтказиш 2018 йилнинг ўрталарида бошланади. Microsoft’дан хабар беришларига кўра, Office 2019 Office 365 онлайн-хизматига обунадан фойдаланмайдиган ташкилотларга мўлжалланган. Бу тўплам шундай компаниялар учун кенгайтирилган АТ-имкониятлар, шунингдек, қўл ёзуви орқали киритиш билан боғлиқ бошқа функцияларни ўз ичига олади.

Excel’да маълумотларни таҳлил қилиш учун янги формулалар ва диаграммалар пайдо бўлади, PowerPoint эса Office 365 мижозлари ҳозирдан фойдаланиши мумкин бўлган зум ва морфинг функцияларига ўрганади. Office 2019 ҳақида батафсилроқ маълумот яқин ойлар ичида тақдим этилади.