Мадриднинг «Реал» клуби Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи иккинчи турида Дортмунднинг «Боруссия» клубига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 3:1.

«Реал»га қарши ўйингача «Боруссия» Бундеслигада 6 ўйин ўтказганди.  Дортмундликлар Германия чемпионати турнир жадвалида пешқадам, жамоа бир неча етакчилар тарк этган бўлсада, рақиблар осонлик билан таслим этилмоқда. Мавсум стартида фақат битта гол ўтказилди, иккинчи гол эса Менхенгладбахнинг «Боруссия»сига қарши кечган ва 6:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувда.

Аммо жамоа халқаро майдонда бутунлай бошқача жамоага айланиб қолди. «Уэмбли»да ўтказилган учта голни тасодиф сифатида қараш мумкин эди, бу ўйинда Кейн индивидуал маҳоратини намойиш этди, аммо иккинчи турдаги ўйин саволлар пайдо қилди: сабаблар нимада?..

Бунга қисқача жавоб бериш ҳам мумкин. Бу «Реал» ва Криштиану Роналду. «Реал» ЕЧЛ гуруҳ босқичларидаги охирги мағлубиятини «Боруссия»дан қабул қилиб олганди. Бу 5 йил муқаддам, 2012 йилнинг октябрида рўй берган. Роналду кечаги ўйинга тетик ҳолатда етиб келди, у примерада дисквалификация ўтади, кейин ички чемпионатда кучсиз рақибларга қарши ўйнади, халқаро майдонда эса Фарер ороллари ва АПОЭЛ клубларига қарши ўйинларда голлар урганди.

Фото: ЕЧЛ

«Боруссия»нинг бахтига қарши, одамларнинг хотираси қисқа ва улар «Сигнал Идуна Парк»да «Реал»га қарши 6 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни унутишади. Зидан жамоаси бу серияни ишонч билан йўққа чиқарди, шу билан бирга турнирнинг гуруҳ босқичида мағлубиятсиз ўйинлари сонини 29тага етказди.

Роналду Испания чемпионатидаги ўйинларда йўқолиб қолиши мумкин, у «Бетис» ва «Алавес»га қарши ўйинларда гол ура олмади, аммо у катта ўйинлар олдидан «уйғонади».

Фото: ЕЧЛ

У Чемпионлар лигасидаги охирги 6 ўйинда 14 гол (!) урди. Бу самарадорлик орқали Лео Месси билан ЕЧЛда гол уриш пойгасида илгарилаб кетмоқда. У дисквалификациялар туфайли ўйинларни ўтказиб юборган ва примерада ҳали гол урмаган бўлсада, жамоа тўпурари.

Криштиану ўзининг севимли турнирида ҳамиша натижа кўрсатган. Роналду Чемпионлар лигаси ўйинларида берган охирги 7 зарбасидан 6тасини голга айлантира олган. У «Реал» сафидаги юбилей - 400-ўйинни кутилганидан ҳам яхши ўтказди.

Роналду ва Бэйл тандеми ишлай бошлади.

Фото: ЕЧЛ

Энди жамоани 3-турда «Тоттенҳэм»га қарши ўйин кутади. Мадридликлар учун бу рақиб қулай рақиб дейиш мумкин. Жамоаларнинг охирги учрашувида «Реал» Лондонда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. «Боруссия»га қарши иккинчи ўйин Мадридда ўтиши ҳисобга олинса, гуруҳдан чиқиш муаммо бўлмайди. Шундан кейин Зайнидин Зидан дружинаси Чемпионлар Лигасида қаторасига учинчи марта ғолиб бўлиш учун йўлга чиқади.