«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду шартномасини молиявий жиҳатдан янада яхшилашни истамоқда. Бу ҳақда Marca хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, португалиялик футболчи йилига камида 25 миллион евро миқдоридаги маош олишни истайди. Шу билан бирга футболчи клубга талаб қўяётгани йўқ ва у ҳамда клуб ўртасида тушунмовчиликлар юзага келмаган.

Роналду ўтган йилда шартномасини 2021 йилгача узайтирганди.

Лиссабондаги Correio de Manha нашри тарқатган хабарга кўра, футболчи айни вақтда Мадрид клубида йилига 23,7 миллион евро олади. Бу унинг соф даромади.

Бундан аввалги хабарларда Роналду ҳозирги шартномаси охиргисидан олдингиси экани ҳақида гапирганди. У «Қироллик клуби»да 41 ёшигача тўп суришни исташини маълум қилган.