Президентнинг 25.09.2017 йилдаги ПҚ–3287-сон «Тошкент шаҳрида И.М. Губкин номидаги Россия нефть ва газ давлат университети филиали фаолиятини янада такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
 
Ҳужжат билан таълим муассасаси Васийлик кенгашининг янгиланган таркиби маъқулланди.
 
Бундан ташқари, Филиал ва унинг қошидаги ихтисослаштирилган академик  лицейдаги ўқув жараёнини жиҳозлаш ва ташкил этиш учун 19 номдаги ўқув-лаборатория ускуналари ва моддий-техник ресурслар 1.01.2020 йилгача мамлакатга олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинди (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно).
 
«Ўзбекнефтгаз» АЖ имтиёзлар қўлланиб олиб кирилган товарлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан тизимли мониторингни амалга оширади.
 
Қарор расман эълон қилинди ва 26.09.2017 йилда кучга кирди.