Ҳонконгнинг Aircon стартапи тана ҳароратини тартибга солиш учун ақлли соатлардан фойдаланишни таклиф қилади. Гаджет услубий жиҳатдан бозордаги машҳур муқобиллар билан рақобатлаша олмаса-да, у гипоталамусга таъсир ўтказа олувчи махсус интеллектуал тизим билан жиҳозланган.

Янги қурилма билак соҳасидаги асаб тугунларини рағбатлантириб, мияга сигналларни йўллайди. Гипоталамус қурилмадан кўрсатма олиб, тана ҳароратини тартибга солиш жараёнларини ишга туширади. 

Фото: kickstarter.com

Гаджетни бошқариш учун жисмоний клавишлар қўлланилади. OLED-дисплейда фақат вақт ва сана акс этади. Унда ҳеч қандай қўшимча функциялар кўзда тутилмаган. Шундай оддийлик эвазига 400 мАс сиғимли аккумулятор саккиз соатлаб зарядга эҳтиёж сезмай ишлаши мумкин. 

Фото: kickstarter.com

Янги қурилма қора рангда ишланган бўлиб, Kickstarter краудфандинг платформасида ишлаб чиқариш учун етарли суммани тўплашга муваффақ бўлди. Уни 120 долларга қўлга киритиш мумкин бўлади. 

Картинки по запросу Aircon Watch: The World's First Personal A/C Watch

Фото: kickstarter.com