Paramount кинокомпанияси АҚШнинг 26-президенти  Теодор Рузвельт ҳақида биографик фильм суратга олмоқда.

The Hollywood Reporter’нинг маълум қилишича, фильмда бош қаҳрамон ролини Ленардо ди Каприо ижро этади. У шунингдек Жениффер Дэвиссон билан янги фильмни молиялаштиради.

Нашр маълумотларига кўра, фильм сценарийсини Скотт Блум ёзиб беради, Мартин Скорсезе режиссёрлик қилади.