АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Шимолий Корея билан ихтилофда ҳарбий ҳаракатларга тўлиқ тайёрлигини айтди. Бироқ унинг айтишича, Вашингтон ҳамон воқеаларнинг бундай ривожланишини истамаяпти.

Трамп Испания бош вазири Мариано Рахой билан матбуот анжуманда ҳарбий қарор Шимолий Корея учун “даҳшатли вайронкор оқибатларга” олиб келишини айтган.

Трамп барча давлатларни Шимолий Кореяни буткул ядровий қуролсизлантириш учун зудлик билан ҳаракат қилишга чақирди. 

Бундан аввал Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги Ли Ён Хо Трампнинг сўзларини унинг давлатига уруш эълон қилиниши сифатида баҳоланишини айтганди.