Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи иккинчи тури доирасида «Боруссия» ва «Реал» ўртасида кечган учрашувда ишлаган нидерландиялик Бьорн Кюйперс бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси қўпол хатога йўл қўйишди.

Ҳакамлар мадридликлар ҳимоячиси Серхио Рамос ўз жамоаси дарвозаси чизиғи яқинида тўпни қўли билан қайтарганини кўришмади. 

Бу ҳолат ўйиннинг 14-дақиқасида, ҳали ҳисоб 0:0 бўлиб турганида рўй берди. Испаниялик футболчи тўп йўлидан чиққан, у қўли билан тўпни тепага урган, кейинроқ Иско уни майдондан ташқарига чиқариб юборган.