Жанубий Кореянинг Пеонгчангида 2018 йилда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш жадвал бўйича давом этмоқда. Бу ҳақда чоршанба куни Сеулда хорижий мухбирлар билан учрашувда мамлакат маданият, спорт ва туризм вазири То Чон Хван маълум қилди.

«Олимпиадага қурилиш, инфратузилма, транспорт ва уй-жой билан боғлиқ барча тайёргарлик ишлари октябр ойида тугалланади, бу лойиҳалар 97 фоизга амалга ошириб бўлинди», - дея таъкидлаб ўтди вазир.

Шунингдек, унинг хабар беришича, Сеул ва Пеонгчанг яқинида жойлашган Каннин шаҳри ўртасида тезюрар поезд декабрь ойида ишга туширилади. Сафар 1 соату 10 дақиқа давом этади.

Қишки Олимпия ўйинлари Пеонгчанг шаҳрида келаси йилнинг 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтади.