Америкалик фуқаро жаҳонда биринчи бўлиб Украинада криптовалюта эвазига кўчмас мулк сотиб олди. Харид энг машҳур технологик нашрлардан бири – TechCrunch’нинг асосчиларидан бўлган Майкл Аррингтон томонидан амалга оширилди. Жараёнда жаҳондаги машҳурлик ва бозордаги қиймат бўйича иккинчи криптовалюта – Ethereum 60 минг долларга тенг миқдорда ишлатилди. Бу пул эвазига америкалик журналист Киевда квартира сотиб олди.

Ушбу келишувни дунёда Ethereum блокчейнида смарт-шартнома ёрдамида амалга оширилган биринчи шундай амалиёт, деб ҳисоблаш мумкин. Келишув иштирокчиларидан бири - Украина Электрон бошқарув агенлиги раҳбари Константин Ярмоленко бу ҳақда Facebook’даги ўз саҳифасида ёзган.

«Келажакда жаҳоннинг исталган давлатида ҳар бир инсон кўчмас мулкни хоҳлаган бошқа давлатидан 24/7 режимида электрон шаклда сотиб олиши мумкин, ҳамда шу билан бирга, келишув бўйича барча маълумотлар блокчейнга ёзилади. Харидор мулк ҳуқуқи бўйича электрон сертификатни олади, у блокчейн технологияси орқали яхши ҳимояланган бўлади. Келишувнинг барча жараёни смарт-шартнома билан автоматлаштирилади. Бугунги келишув – жаҳон кўчмас мулк бозорида ҳақиқий инқилоб, ҳамда мен Украина биз бу амалиётни ўтказган биринчи давлатга айланганидан жуда хурсандман», - дея ёзади Константин Ярмоленко.

Келишув АҚШнинг Propy кўчмас мулк маркетплейси орқали амалга оширилди. Шу билан бирга, квартирани сотган шахс Нью-Йоркда бўлган. Шундай қилиб, амалиёт асосан АҚШда ўтказилди. Кўчмас мулкка тўлов сифатида Etherеum криптовалютаси ишлатилган.