Атлантика океанида вужудга келган янги “Ли” шторми учинчи хавфлилик тоифасидаги довулга айланди.

АҚШнинг довулларни ўрганиш миллий маркази маълумотларига кўра, айни вақтда “Ли” ичидаги шамол тезлиги соатига 185 км тезликка етган. У ҳозир шимолий-ғарбий томон соатига 11 км тезлик билан йўналмоқда.

Атлантика океанида охирги бир неча ҳафтадан бери кетма-кет вайронкор довуллар вужудга келмоқда. Аввалроқ “Харви” довули АҚШнинг Техас штатига катта талофат етказганди. Ундан сўнг “Ирма” довули Кариб ҳаавзаси оролларига, сўнгра Флоридага ёпирилган. Бундай довуллардан охиргиси “Мария” бўлиб, у ҳам Америка қитъасининг бир неча давлатларига ўз таъсирини ўтказган.